"Галатасарой" сенсацион мағлуб бўлди: чемпионлик масаласи чўзилди
Туркия Суперлигасининг 32-тур баҳслари кутилмаган натижа билан бойиди. Пешқадам “Галатасарой” меҳмонда “Самсунспор”га қарши ўйинда оғир мағлубиятга учраб, 4:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашув жадал ва голларга бой тарзда кечди. Ҳисобни 9-дақиқада Окгун очиб, меҳмонларни олдинга олиб чиққанди. Бироқ бу устунлик узоқ сақланмади. 22-дақиқада Мариус ҳисобни тенглаштириб, мезбонларга ишонч бахш этди.
Иккинчи бўлимда “Самсунспор” бутунлай устунликни қўлга олди. 57-дақиқада Ндиай жамоасини олдинга олиб чиқди...