Шомуродов қандай баҳоланди? "Башакшеҳир" мағлубиятидан сўнг натижалар
Туркия Суперлигасининг 32-турида “Истанбул Башакшеҳир” сафарда кучли рақиб — “Фенербаҳче”га қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувда жамоанинг етакчи ҳужумчиси Элдор Шомуродов асосий таркибда иштирок этиб, 72-дақиқада алмаштирилди.
Баҳсдан кейин футболчиларнинг индивидуал ҳаракатлари халқаро статистик платформалар томонидан баҳоланди. Жумладан, “Fotmob” ҳамюртимизга 6.1 балл берган бўлса, “Sofascore” ва “Flashscore” ҳам унинг ўйинини айнан шу кўрсаткич билан баҳолади.