"Фенербаҳче" “Башакшеҳир” устидан ғалаба қозонди: Талискадан ҳеттрик
Туркия Суперлигасининг 32-тур доирасида “Фенербаҳче” ўз майдонида “Башакшеҳир”ни қабул қилиб, ишончли 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда асосий қаҳрамон бразилиялик ҳужумчи Талиска бўлиб, у ҳет-трик қайд этиб, жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди.
Баҳс жадал ва курашларга бой тарзда бошланди. Мезбонлар илк дақиқаларданоқ ҳужумга урғу бериб, рақиб дарвозасига босим ўтказди. 28-дақиқада Талиска ҳисобни очиб, “Фенербаҳче”ни олдинга олиб чиқди. Бироқ меҳмонлар тез орада жавоб қайтарди ...