Ўзбекистон терма жамоаси мундиал олдидан ҳал қилувчи йиғинни бошлайди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати арафасида навбатдаги муҳим тайёргарлик йиғинини бошлаш арафасида турибди. Режага кўра, жамоа 5 май куни йиғинларга старт беради ва бу жараён мундиал олдидан ҳал қилувчи босқич сифатида баҳоланмоқда.
Дастлабки босқичда йиғинда ички чемпионатда фаолият олиб бораётган футболчилар иштирок этади. Легионер футболчилар эса ўз клублари мажбуриятларини якунлаб, 26 майга қадар миллий жамоа сафига келиб қўшилиши кутилмоқда. Бу эса жамоанинг тўлиқ таркибда...