Юлиан Нагельсманн "Реал" учун асосий номзодга айландими?
Мадриднинг “Реал” клубида мураббийлик масаласи атрофидаги муҳокамалар тобора қизимоқда. Испаниянинг Onda Cero нашри тарқатган маълумотларга кўра, Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ҳозирда “Қироллик клуби” бош мураббийлиги учун энг асосий номзодга айланган.
Аввалроқ бу лавозимга асосий даъвогар сифатида Жозе Моуриньо кўрилган эди. Бироқ сўнгги маълумотларга қараганда, “қаймоқранглилар” раҳбарияти фикри ўзгарган ва айнан Нагельсманн вариантига кўпроқ ишонч билдирилмоқда.