Абдусатторов ва Синдаров шахматда ТОП бешликка кирди
Ўзбекистон шахмати яна бир бор жаҳон майдонида ўз сўзини айтди. Ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров сайёрамизнинг энг кучли шахматчилари қаторига кириб, расман ТОП-5 ўйинчилар рўйхатидан жой олди. Бу натижа нафақат спортчиларнинг шахсий ютуғи, балки миллий шахмат мактаби ривожининг ёрқин ифодаси сифатида баҳоланмоқда.
Сўнгги йилларда ўзбек шахматчилари жаҳон аренасида барқарор ва юқори натижалар қайд этиб келмоқда. Абдусатторов ва Синдаровнинг бу даражага кўтарилиши ...