"Реал" футболчилари Клоппни қўллайди: Моуриньюга шубҳа кучли
Мадриднинг “Реал” клубида мураббийлик масаласи яна кун тартибига чиқди. Жамоа ичида келажакдаги бош мураббий лавозими учун номзодлар муҳокама қилинаётган бир пайтда, футболчиларнинг қарашлари ҳам маълум бўла бошлади. Football-espana нашрининг хабар беришича, “қаймоқранглар” сафидаги ўйинчилар немис мутахассиси Юрген Клоппни ушбу лавозим учун энг мақбул вариант сифатида кўришмоқда.
Манбага кўра, жамоа ичида Клопп номзоди “Бенфика” бош мураббийи Жозе Моуриньюга нисбатан анча устун деб баҳоланмоқда.