"Ливерпул" клуби Муҳаммад Салоҳ бўйича расмий баёнот берди
Англия футболи мухлисларини хавотирга солган вазиятга аниқлик киритилди. "Ливерпул" клуби ўз етакчи ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг жароҳати бўйича расмий баёнот берди.
Клуб маълумотига кўра, мисрлик юлдуз жиддий шикаст олмаган. Тиббий текширувлар натижасида унинг ҳолати енгил мушак жароҳати сифатида баҳоланган. Шу боис, Салоҳ мавсум тугашига қадар майдонга қайтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли ҳужумчи "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда (3:1) жароҳат олиб, 59-дақиқада майдонни тарк этган эди.