Алварес ЕЧЛда рекорд ўрнатиб Мессини ортда қолдирди
Европа Чемпионлар Лигаси яримфинали доирасида "Атлетико Мадрид" ҳамда "Арсенал" ўртасидаги кескин баҳс мухлислар учун юқори темпда давом этди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида муҳим воқеа рўй берди — Хулиан Алварес пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди.
Бу гол нафақат ўйин тақдирига таъсир қилди, балки статистика жиҳатидан ҳам алоҳида аҳамият касб этди. Алварес учун бу Чемпионлар Лигасидаги 25-гол бўлди. Энг қизиғи, у бу натижага жуда тез етиб келди — атиги 41 та ўйинда.