Клопп Виртснинг JCH-2026 турнирида порлашига умид билдирди
«Ливерпуль» клубининг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Германия терма жамоаси аъзоси Флориан Виртснинг келажаги борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мутахассис ёш иқтидор эгасининг АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган навбатдаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этишига ишонч билдирди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Клоппнинг таъкидлашича, Виртц юқори даражадаги ўйинчи бўлиш учун барча зарур хислатларга эга. «Ливерпуль» 2025 йилда ушбу плеймейкер учун «Байер» клубига 125 миллион евро тўлаган эди.