"Андижон" камбэк қилди: "Динамо"ни ўйин охирида мағлуб этди
Ўзбекистон Суперлигасининг 10-турида "Андижон" ўз майдонида "Динамо" Самарқандни қабул қилиб, драматик тарзда ғалабага эришди. Қизиқарли ва курашларга бой кечган баҳс 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа эҳтиёткор ўйин намойиш этди. Асосий воқеалар иккинчи таймга тўғри келди. 52-дақиқада меҳмонлар сафида Анвар Ҳожимирзаев ҳисобни очиб, “Динамо”ни олдинга олиб чиқди.
Бироқ “бургутлар” бу голдан сўнг таслим бўлишмади. Аксинча, ўйинни кучайтириб...