Англия терма жамоаси ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди
Англия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан ўз майдонидаги сўнгги икки учрашувда кутилмаган натижалар қайд этди. Томас Тухел шогирдлари Уругвай билан дуранг ўйнаган бўлса, Япония терма жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
«Уэмбли» стадионига йиғилган мухлислар ўйиндан сўнг футболчиларни ҳуштакбозлик билан кузатиб қўйишди.
Жамоа сардори Ҳарри Кейн, Деклан Райс, Жуд Беллингем ва Букайо Сака каби етакчиларнинг йўқлиги Англия ўйинига салбий таъсир кўрсатди.