Модрич операцияд қилинди: «Милан» унинг ҳолати бўйича маълумот берди
“Милан” клуби ўз расмий манбалари орқали жамоа ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг соғлиги ҳақида янгиланган маълумотни эълон қилди. Хорватиялик тажрибали футболчи дүшанба куни Миландаги ихтисослашган клиникалардан бирида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.
Маълум қилинишича, 40 ёшли футболчида чап ёнок суягининг кўп бўлакли синиши аниқланган ва шу сабабли операция ўтказиш зарур бўлган. Тиббий аралашув муваффақиятли ўтгани таъкидланмоқда.
Клуб баёнотида Модричга тезроқ соғайиш тилаб...