Ираола «Челси»га яқин: лондонликлар янги мураббий изламоқда
Англия Премьер-лигасида навбатдаги мураббийлик интригаси авж олмоқда. «Борнмут» бош мураббийи Андони Ираола ёзда «Челси»ни бошқариш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, испаниялик мутахассис Англияда фаолиятини давом эттиришни истамоқда ва «кўклар» варианти унга жуда маъқул келмоқда. У ёзда эркин агентга айланиши мумкинлиги эса вазиятни янада қизиқарли қилади.
Айни пайтда «Челси» раҳбарияти Лиам Росениор билан хайрлашгандан сўнг янги бош мураббий излашни бошлаб юборган.