«Бавария» 0:3 ҳисобидаги мағлубиятни ғалабага айлантириб, «Майнц»ни мағлуб этди
Германия Бундеслигасининг навбатдаги турида «Бавария» сафарда «Майнц» устидан 4:3 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Мюнхенликлар учрашувнинг биринчи бўлимида ўз дарвозаларидан учта тўп олиб чиқишди. Доминик Кор, Паул Небел ва Шералдо Беккернинг голлари мезбонларни танаффусга қадар йирик ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Иккинчи бўлимда Винсент Компани шогирдлари ўйин тизгинини бутунлай ўзгартиришди. Николас Жексон, Майкл Олис ва Жамал Муссиала томонидан киритилган голлар ҳисобни тенглаштирди.