Перес қарор қилди: Арбелоа "Реал"дан кетиши мумкин
"Реал Мадрид"да мавсум якунига яқинлашган сари кескин қарорлар кун тартибига чиқмоқда. Клуб президенти Флорентино Перес бош мураббий Альваро Арбелоа билан йўлларни ажратиш ниятида экани маълум бўлди.
Журналист Хорхе Пиконнинг хабар беришича, Перес ёзда жамоага янги мутахассис олиб келишни режалаштирган ва бу борада унинг позицияси қатъий.
Шу билан бирга, клуб директорлар кенгашида турлича фикрлар ҳам мавжуд. Айрим аъзолар Арбелоага яна вақт бериш ва ўзини тўлиқ намоён қилиш имкониятини қолдириш тарафдори.