Суперлигада тўпурарлар пойгаси қизимоқда: икки футболчи ҳозирча етакчи
Ўзбекистон Суперлигасида 9-тур баҳслари якунланиб, тўпурарлар пойгаси янада қизғин тус олмоқда. Айни дамда икки футболчи бир хил натижа билан пешқадамликни бўлишиб турибди.
ЎзПФЛ маълумотига кўра, "Сўғдиёна" ҳужумчиси Люпчо Дориев ҳамда "Пахтакор" вакили Достон Ҳамдамов 6 тадан гол уриб, энг яхши мерганлар рўйхатида етакчилик қилмоқда.
Уларнинг изидан 5 тадан гол билан яна бир гуруҳ футболчилар келмоқда. Жумладан, "Локомотив" сафидаги Темурхўжа Абдухолиқов, "Сурхон" ҳужумчиси Стефан...
