Лапорта 2023 йилда Мессининг «Барселона»га қайтишини тақиқлаб қўйди
«Барселона» собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес клуб раҳбарияти Лионель Мессининг жамоага қайтишига тўсқинлик қилганини маълум қилди. Мураббийнинг сўзларига кўра, 2023 йилда аргентиналик юлдузнинг трансфери бўйича барча келишувлар тайёр бўлган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Хави беш ой давомида Месси билан музокаралар олиб борганини ва футболчи «Барселона»га қайтишга розилик берганини таъкидлади. Бироқ якуний босқичда клуб президенти Жоан Лапорта ушбу трансферга рухсат бермаган.
...