Ўзбекистон боксчилари ярим финалда порлади: 2 нафари финалга йўл олди
World Boxing кубоги доирасида ярим финал жанглари қизғин ва муросасиз руҳда давом этмоқда. Ушбу босқичда юртимиз боксчилари муносиб иштирок этиб, мухлисларни қувонтирувчи натижалар қайд этди.
-48 кг вазн тоифасида Фарзона Фозилова испаниялик рақибаси Марта Лопезга қарши рингга кўтарилиб, мутлақ устунлик намоён этди. Жанг якунида ҳакамлар бир овоздан 5:0 ҳисобида ҳамюртимизнинг ғалабасини қайд этишди.
-65 кг вазнда Навбаҳор Ҳамидова англиялик Сача Хискей билан куч синашди. Қизиқарли...