Кай Хавертс жароҳати сабабли JCH-2026 турнирини ўтказиб юбориши мумкин
«Арсенал» ҳужумчиси Кай Хавертс Англия Премьер-лигаси доирасида «Нюкасл»га қарши кечган баҳсда жиддий жароҳат олди. Ўйиннинг биринчи бўлимида лондонликлар голига ассистентлик қилган германиялик футболчи, кўп ўтмай майдонга йиқилди ва оғриқдан азоб чека бошлади. Тиббий ходимлар ёрдамидан сўнг, 26 ёшли ҳужумчи 34-дақиқада майдонни оқсоқланган ҳолда тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Эксперт Томас Хитслспергернинг фикрича, футболчининг чов соҳасида жароҳат бўлиши мумкин.