«Манчестер Сити» «Саутгемптон»ни 2:1 ҳисобида енгиб финалга чиқди
Англия Кубоги яримфинал баҳсида "Ман Сити" ва "Саутгемптон" жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Учрашув давомида катта устунликка эга бўлган номинал мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Ўйин статистикаси Хосеп Гвардиола шогирдларининг мутлақ устунлигини кўрсатди: жамоа тўп назоратини 69 фоиз даражасида ушлаб турди ва рақиб дарвозаси томон 24 маротаба зарба берди.
Учрашувнинг 79-дақиқасида "Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Азаз ҳисобни очиб, кутилмаган натижани қайд этди.