"Ливерпуль" ўз майдонида "Кристал Пэлас"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди
Англия Премьер лигасининг навбатдаги турида «Ливерпуль» ўз майдонида «Кристал Пэлас» жамоасини қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Мазкур муваффақиятдан сўнг мерсисайдликлар турнир жадвалида тўртинчи поғонага кўтарилиб олдилар. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Александер Исак ва Энди Робертсон томонидан киритилган голлар мезбонларнинг устунлигини таъминлади. Меҳмонлар қаршилик кўрсатишга уринишган бўлса-да, «Ливерпуль» ҳимояси ва дарвозабони ишончли ўйин намойиш этди.