"Бавария" жамоаси "Майнц" устидан 4:3 ҳисобида иродали ғалабага эришди
Германия Бундеслигасининг навбатдаги турида "Бавария" сафарда "Майнц" устидан 4:3 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Мюнхенликлар учрашувнинг биринчи бўлимидан сўнг 0:3 ҳисобида мағлуб бўлаётган эди. Мезбонлар сафида Доминик Кор, Паул Небел ва Шералдо Беккер томонидан киритилган голлар меҳмонларни қийин аҳволга солиб қўйди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Жамоа ярим ҳимоячиси Леон Горетсканинг сўзларига кўра, танаффусда бош мураббий Винсент Компани кийиниш хонасида футболчиларга қаттиқ танбеҳ берган.