Раҳматулло Бойматов дебюти: Zuffa Boxing турнирида катта жанглар...
Профессионал бокс оламида янги саҳифа очилмоқда. Дана Уайт томонидан йўлга қўйилган Zuffa Boxing расман ўз фаолиятини бошлаб, илк катта турнири билан мухлислар эътиборини жалб этмоқда. Ушбу кардда бир қатор машҳур ва истиқболли боксчилар рингга кўтарилади.
Эътиборли жиҳати — мазкур турнирда ўзбекистонлик боксчи Раҳматулло Бойматов ҳам иштирок этади. Ҳамюртимиз 10 май куни америкалик Аларенз Стантонга қарши жанг қилиб, профессионал рингдаги илк баҳсини ўтказади. У ярим оғир вазн тоифасида...