"Барселона" Холанд трансфери учун маблағ топа олмайди
"Барселона" клуби афсонаси Мигел Надал каталонияликларни "Ман Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холандни сотиб олиш борасидаги режалари амалга ошиши қийинлигидан огоҳлантирди. Клуб президенти Жоан Лапорта норвегиялик юлдузни янгиланган "Камп Ноу" стадионининг асосий рамзи сифатида кўраётган бўлса-да, трансфернинг молиявий томонлари катта муаммо туғдирмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Надалнинг фикрича, Холанд ҳозирги вақтда жаҳон футболидаги энг кучли ҳужумчи ҳисобланади, бироқ унинг трансфер...