«Ливерпуль» Энтони Гордонни 75 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олишни режалаштирмоқда
«Ливерпуль» ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда ва «Нюкасл» ҳужумчиси Энтони Гордонни асосий мақсад сифатида белгилаган. Собиқ ҳужумчи Майкл Оуеннинг фикрича, Гордон «Энфилд» учун жуда фойдали сармоя бўлиши мумкин. Англия терма жамоаси аъзоси бўлган футболчи аввалроқ «Эвертон» сафида тўп сурган бўлса-да, болалигидан «Ливерпуль» мухлиси ҳисобланади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Клуб ҳужум чизиғида жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Жамоа етакчиси Муҳаммад Салаҳ 2025-26 йилги мавсум якунида шартномаси тугагач...