Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" сафида ўйиннинг энг яхши ҳимоячиси бўлди
Англия Премьер-лигасининг 34-тури доирасида бўлиб ўтган "Бернли" ва "Манчестер Сити" учрашувида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди. "Шаҳарликлар"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган баҳсда гол муаллифи Эрлинг Холанд (7.6) бўлишига қарамай, ҳимоя чизиғида Ҳусанов ҳақиқий етакчиликни намойиш этди. Учрашув якунларига кўра, Абдуқодир 7.8 балл билан жамоасининг энг юқори рейтингли ўйинчисига айланди.
Ҳусанов ўйин давомида нафақат ҳимоядаги мустаҳкамлиги, балки...