Абдуқодир Ҳусанов «Бернли»га қарши қандай ўйнади? (Видео)
Англия Премьер-лигасининг 34-тури доирасида бўлиб ўтган «Бернли» ва «Манчестер Сити» учрашувида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ўзининг юксак маҳоратини намойиш этди. «Шаҳарликлар»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган баҳсда ўзбекистонлик ҳимоячи майдондаги энг фаол ўйинчилардан бири бўлди.
Учрашув якунларига кўра, Ҳусанов 7.8 балл тўплаб, «Манчестер Сити» таркибида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди. У ҳатто гол муаллифи Эрлинг Холанд (7.6) ва жамоа сардори Бернарду Силва (7.1) каби юлдузларни...