"Брайтон" сўнгги дақиқада гол уриб мағлубиятдан қутулиб қолди
Англия Премьер-лигасининг 33-турида Лондонда ўтган баҳсда “Тоттенҳэм” ўз майдонида “Брайтон”ни қабул қилди. Кескин ва драматик руҳда кечган учрашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.
Биринчи бўлимда жамоалар фаол ўйин намойиш этди. 39-дақиқада Педро Порро мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, қўшимча дақиқаларда Каору Митома ҳисобни тенглаштириб, биринчи таймни интрига билан якунлади.
Иккинчи бўлимда “Тоттенҳэм” яна ташаббусни қўлга олди. 77-дақиқада Хави Симонс аниқ зарба билан жамоасини яна олдинга олиб чиқди.