Ўзбекистон ёшлари таэквондода тарихий рекорд ўрнатди
Пойтахтимизда олти кун давом этган таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Нуфузли мусобақада иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз тарихидаги энг юқори натижани қайд этиб, мухлисларга катта қувонч улашди.
Юртимиз шарафини ҳимоя қилган ёш спортчилар 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, жами 6 та соврин билан мусобақани якунлади. Эътиборлиси, бу натижа миллий таэквондо тарихида илк бор қайд этилди — бугунга қадар ҳеч қачон...