Европа майдонларида бугун қизиқарли ўйинлар мухлисларни кутиб турибди
Дам олиш кунлари футбол ихлосмандлари учун яна бир бор ҳақиқий байрамга айланмоқда. Европа “топ-5” чемпионатларида навбатдаги тур беллашувлари старт олади ва бугун ҳам бир қатор принципиал ҳамда қизиқарли учрашувлар мухлислар диққат марказида бўлади.
Айниқса, Англия Премьер-лигасидаги марказий тўқнашув катта қизиқиш уйғотмоқда. Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш олиб бораётган “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” жамоалари ўзаро куч синашади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 20:30...