“Реал” клуби афсонаси Хосе Сантамария вафот этди
Мадриднинг машҳур “Реал” клуби собиқ футболчиси Хосе Сантамария 96 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда клубнинг расмий матбуот хизмати маълум қилди.
“Қироллик клуби” марҳум футболчи хотирасига чуқур ҳамдардлик билдирди ва уни жаҳон футболининг ҳақиқий афсоналаридан бири сифатида эътироф этди. Клуб баёнотида қайд этилишича, Сантамария Европа чемпионлар кубогини бир неча бор қўлга киритган тарихий жамоанинг муҳим аъзоси бўлган.
“Клубимиз ҳамдардлик билдиради. Сантамария ‘Реал’ ва жаҳон футболининг афсоналаридан бири эди.