"Атлетико Мадрид" – "Барселона": Умумий ҳисобда мадридликлар устун келди
УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб учрашувида "Барселона" сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, бироқ бу натижа уларнинг кейинги босқичга чиқиши учун етарли бўлмади. Икки ўйин натижасига кўра (умумий ҳисоб 3:2) "Атлетико Мадрид" ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ўйинда Ламин Ямал ва Ферран Торреснинг голларига мезбонлар сафида Адемола Лукман бир бор жавоб қайтарди.
Статистика бўйича "Барселона" 59% тўп назорати ва 9 та аниқ зарба билан яққол устунлик қилган бўлсада, биринчи ўйиндаги...