Фликдан кучли баёнот: «Барселона» чемпион бўлишга ишонади!
Ла Лиганинг 31-туридан кейин «Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоасининг мавсумдаги ҳолати ва «Реал Мадрид» билан очколар фарқи ошганига нисбатан ўз фикрларини билдирди. Каталония клуби навбатдаги учрашувда ишончли ғалаба қозониб, рақибининг очко йўқотишидан фойдаланиб, жадвалда устунлигини 9 очкогача кенгайтирди.
Фликнинг таъкидлашича, жамоа мавсум давомида осон йўлдан ўтмаган. У жароҳатлар кўплиги ва баъзи ўйинларда кутилган даражадаги натижа бўлмаганини очиқ айтди. Шунга қарамай...