Флик: “Барселона” учун энг асосий мақсад — Чемпионлар лигаси
"Барселона" бош мураббийи Ҳанси Флик жамоа олдида турган устувор вазифалар ҳақида очиқ ва аниқ фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, клуб учун энг муҳим мақсад — Европанинг энг нуфузли турнирида ғалаба қозониш.
Мураббийнинг сўзларига кўра, Ла Лига албатта жуда муҳим мусобақа ҳисобланади. Чунки айнан шу турнир орқали жамоа Чемпионлар лигасига йўлланма олади. Бироқ Фликнинг фикрича, ҳар бир мураббий, ҳар бир футболчи ва миллионлаб мухлисларнинг энг катта орзуси — айнан Чемпионлар лигасида зафар қучишдир.