"Барселона" ҳакамликдан норози бўлиб УЕФАга шикоят тайёрламоқда...
Европа Чемпионлар Лигаси чоракфинал босқичи доирасида «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги учрашувдан кейин катта муҳокамалар юзага келди. Каталония клуби 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ҳакамнинг қарорларидан қаттиқ норози бўлиб, УЕФАга расмий шикоят киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Асосий эътирозли вазиятлардан бири 54-дақиқада содир бўлган. Унда «Атлетико» ҳимоячиси Марк Пубиль жарима майдонида тўпни қўли билан тўхтатганига қарамасдан, бош ҳакам Иштван Ковач пенальти белгиламади.