Ҳусанов Роналдуга қиёсланди: Ўзбекистон умидлари унга боғланди
Жаҳон футболида ўз ўрнини топаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор халқаро оммавий ахборот воситалари диққат марказига тушди. Бу сафар нуфузли The Athletic нашри унинг ўйини ва таъсири ҳақида алоҳида мақола эълон қилди.
Нашрда қайд этилишича, Абдуқодир Ҳусанов нафақат майдондаги ҳаракатлари, балки оммавий машҳурлиги жиҳатидан ҳам афсонавий Криштиану Роналду билан таққосланмоқда. Муаллифлар фикрича, Тошкентда деярли ҳар ким Ҳусановни танийди — одамлар уни футболга қизиқса-қизиқмаса ҳам...