Ўзбекистонни рад этган Йоахим Лёв Гана термасини ЖЧда бошқариши мумкин
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришига таклиф қилинган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв бу галги жаҳон чемпионатида қатнашиш имкониятига эга бўлди. Унинг янги вазифаси Гана терма жамоаси билан қисқа муддатли шартнома доирасида фаолият юритиш — фақат 2026 йилги ЖЧ учун амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Topskills Sports UK нашри хабар қилишича, Лёв 24 соат давом этган музокаралар натижасида шахсий ва молиявий шартлар бўйича келишувга яқин турибди. Мураббий ойига тахминан 150 000 евро маош олиши кутилмоқда.