Гвардиола келажаги бўйича қарорни мавсумдан кейин қабул қилади
Англия футболида катта эътибор марказида бўлиб турган масалалардан бири — Пеп Гвардиоланинг келажаги. Манбалар, жумладан The Telegraph тарқатган маълумотларга кўра, “Манчестер Сити” бош мураббийи ўз тақдирига оид якуний қарорни фақат жорий мавсум тугагач қабул қилади.
Айни пайтда испаниялик мутахассис клубда яна бир йил қолиш-қолмаслиги борасида аниқ қарорга келмаган. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган бўлса-да, Гвардиола ўз режаларини босқичма-босқич ва вазиятдан келиб чиқиб белгилашни маъқул кўрмоқда.