Мбаппе оғриқли хотирани очди: «Мени “маймун” деб аташган»
Франция терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўз фаолиятидаги энг оғир ва изтиробли паллалардан бирини ёдга олди. Унинг айтишича, миллий жамоа сафидаги бир омадсиз ўйиндан кейин у кескин танқидлар ва ҳатто ҳақоратларга дуч келган.
Гап 2020 йилги Европа чемпионати 1/8 финали ҳақида бормоқда. Ўша баҳсда Франция Швейцарияга қарши майдонга тушиб, драматик тарзда мағлубиятга учраган эди. Ўйин асосий вақтда 3:3 ҳисобида якунланиб, пеналтилар сериясига ўтган ва айнан шу паллада Мбаппенинг зарбаси голга айланмаган.