Ламин Ямал маош бўйича Мбаппедан ўзиб кетиши мумкин
"Барселона" вингери Ламин Ямал тез орада Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин. L'Équipe нашрига кўра, ёш юлдуз агар "Олтин тўп"ни қўлга киритса ва шартноманинг маълум шартларини бажарса, "Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппедан қарийб тўрт баробар кўп маош олиши мумкин.
Ҳозирги вақтда Каталония клуби 18 ёшли испан иқтидорига ойига 1,33 миллион евро маош тўлайди. Бу кўрсаткич уни Испания чемпионатининг энг кўп маош олувчи беш футболчиси қаторидан ташқарида қолдирмоқда.