"Бунёдкор" пойтахт дербисида "Локомотив" устидан муҳим ғалаба қозонди
Ўзбекистон чемпионатининг 5-туридан ўрин олган пойтахт дербисида "Бунёдкор" ва "Локомотив" майдонда тўқнаш келди. "Бунёдкор" қизғин рақобатдан кейин 2:0 ҳисоби билан ғалаба қозонишди ва очколарини 10 тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилди.
Беллашув 2 апрель куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтди ва жамоа мухлисларини тезкор ва интригали ўйин билан қувонтирди. Бобур Йўлдошев 14-дақиқада ҳисобни очди, давомида Марко Бугарин 44-дақиқада иккинчи голни урди ва жамоага муҳим ғалабани тақдим қилди.