Ҳусанов “Манчестер Сити”нинг март ойидаги энг яхши футболчиси бўлди!
“Манчестер Сити” клуби март ойининг энг ажойиб ва таъсирчан футболчисини эълон қилди. Бу сафар эътироф ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановга насиб этди, у “шаҳарликлар” таркибидаги ойнинг энг яхши ўйинчиси сифатида тан олинди.
Ҳусанов март ойида жамоа учун барча майдонларда фаол иштирок этди, жумладан 5 та муҳим учрашувда ўз маҳоратини намоён қилди (шундан 3 та Англия Премьер-лигаси ва 2 та Чемпионлар лигаси учрашувлари). Унинг майдондаги ишончли ва самарали ҳаракатлари мухлисларни ҳайратда қолдирди...