«Тоттенхэм» Роберто Де Дзерби билан келишувга эришди
Лондоннинг «Тоттенхэм» футбол клуби италиялик мутахассис Роберто Де Зерби билан дастлабки келишувга эришди. Спорт журналисти Жанлука Ди Марцио хабар беришича, ҳозирда ҳар икки томон шартноманинг сўнгги тафсилотларини якунламоқда.
«Тоттенхэм» раҳбарияти яқинда собиқ бош мураббий Игор Тудорни истеъфога чиқарди. Уни ишдан бўшатиш қарори, асосан, жамоанинг сўнгги ўйинлардаги қониқарсиз иштироки ва ёмон натижалари билан боғлиқ бўлди.
Инглиз клуби ҳозирда Премьер-лигада қийин даврни бошдан кечирмоқда.