Шахзод Музаффаров 1/8 финалда ишончли ғалаба билан олдинга юрди
Айни кунларда Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳри бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг икки таркиби ҳам иштирок этиб, рингда муносиб натижалар кўрсатмоқда.
Бугунги жанглар доирасида ҳамюртимиз Шахзод Музаффаров -55 кг вазн тоифасида 1/8 финал босқичида рингга чиқди. У иорданиялик рақиби Маҳди Алмашалеҳга қарши кечган баҳсда мутлақ устунликни намоён этиб, ишончли 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳатто ҳакамлар баҳосида ҳам бу устунлик яққол акс этди ...