«Реал» клуби Родрини трансфер қилиш режасини қайта кўриб чиқди...
Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини сотиб олиш бўйича олдинги режаларини ўзгартирди. Аввалроқ, «Қироллик клуби» ҳам Родрига қизиқиш билдирган ва испан футболчиси ҳам юртига қайтиш имкониятини умуман рад этмаган эди.
Экспертлар фикрига кўра, Родри мадридликлар излаётган майдон маркази учун идеал ўйинчи профилига тўғри келмайди. Келаси ёзда у 30 ёшга тўлади ва «шаҳарликлар» уни 60 миллион евродан арзонга сотишни режалаштирмаяпти.
Sport.es сайтидаги маълумотларга кўра...