Роберто Мартинес Криштиану Роналдунинг ҳозирги аҳволини таҳлил қилди
Португалия миллий терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес «Ан Наср» клуби ҳужумчиси ва дунё футболи юлдузи Криштиану Роналду ҳақида фикр билдириб, унинг аҳамияти ва майдондаги фаолиятини кенг тушунтирди.
Мартинес таъкидламоқда: «Роналду атрофида доим муҳокамалар бўлиши табиий. У футбол тарихини ўзгартирган беқиёс ва тарихий шахс. Ҳатто лифтда бўлсангиз ҳам одамлар ё ҳаво ҳақида, ё Роналду ҳақида гапиради. Ҳар бир инсоннинг фикри бор, лекин кўпинча бу фикрлар унинг аввалги даврдаги ўйинига асосланади.