Шукуров: Ўзбекистон миллий жамоаси ғалаба учун интизомли ҳаракат қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Отабек Шукуров FIFA Series доирасида Габонга қарши (3:1) бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувидан сўнг ўз фикрларини баён қилди. Унинг сўзларига кўра, жамоа ўйинни юқори савияда олиб боришда ҳамон етишмовчиликлар борлигига қарамай, асосий эътибор ғалабага қаратилган.
— Яхши ўйин ўтказдик деб айта олмайман. Аммо қониқарли томонимиз шундаки, ғалаба қозондик. Кейинги учрашувга аниқ тайёрланиб, майдонда муносиб ҳаракат қилишга ҳаракат қиламиз. Миллий терма жамоа анча вақтдан сўнг йиғилди...