Кайседо «Реал Мадрид»га ўтиш гапини рад этди
"Челси" ярим ҳимоячиси Моисес Кайседо уни "Реал Мадрид"га ўтиши билан боғлаган хабарларнинг аҳамиятини пасайтирди ва бутун эътибори Лондон клубида қолаётганини айтди. Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Эквадор терма жамоаси футболчиси ҳозирча трансферни кўриб чиқмаяпти ва фақат "Челси"даги ўйинларига диққат қаратган.
Кайседо миш-мишлар ҳақида сўралганда ўз позициясини аниқ билдириб ўтди. У "Челси"да афсонага айланишни хоҳлашини айтди ва клуб билан амалдаги шартномаси борлигини таъкидлади.