Анчелотти Бразилия жамоаси етакчиси Виниcиус ҳақида фикр билдирди
Бразилия миллий терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти «Реал» клуби ҳужумчиси Виниcиус Жуниорнинг яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатида муҳим рол ўйнаши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Brasil Football нашри хабар берди.
Мураббийнинг таъкидлашича, «Ўйлайманки, Виниcиус Жуниор халқаро майдонда жуда таъсирли ва самарали ўйин намойиш этади. У жамоа ҳужумини тез ўзгартириши ва вазиятни ҳал қилиши мумкин», — деди Анчелотти.
Шу билан бирга, мутахассис жамоа фақат бир футболчининг қўллаб-қувватлашига боғлиқ эмаслигини таъкидлади.